Кубада нефть омбори чақмоқ уриши оқибатида портлаб кетди

0

Ёнғин кечаси момақалдироқ пайтида бошланган ва саккизта цистернадан иккитасини хом нефть билан қамраб олди, дея хабар бермоқда Euronews.com.

Кубанинг Матансас шаҳридаги нефть омборида содир бўлган кетма-кет портлашлар ва ёнғин натижасида 120 дан ортиқ киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар бор. Бир кундан ортиқ вақт давомида ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Шанба куни Венесуэла ҳукумати Кубага ўт ўчирувчилар ва махсус техника жўнатди.

Ёнғинга чақмоқ уриши сабаб бўлгани айтилмоқда.