Сентябрь ойида Alibaba.com платформасида Ўзбекистон миллий онлайн павильони ишга тушади

0

“Дунё” ахборот агентлигига кўра, электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консуллиги ташаббуси билан “Alibaba.com онлайн платформасида Ўзбекистон товарларини тарғиб қилиш” мавзусида онлайн тақдимот бўлиб ўтди.

Хитой томони Ўзбекистон тадбиркорлари учун Alibaba.com платформасининг имкониятлари, савдо шартномалари, ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон миллий онлайн-павильонига уланиш жараёни ҳақида тақдимот ўтказди.