Шафтолининг фойдали хусусиятларидан хабардормисиз?

0

Шафтоли ўзида клетчатка, бета-каротин, витаминлар, пектинлар, органик кислоталар сақлайди.

Шафтоли мевасини мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак уриши ритмини, ичаклар фаолиятини, қондаги холестерин миқдорини нормаллаштиради. Суяк ва тоғай тўқималарида моддалар алмашинувини жадаллаштиради.
Кайфиятни кўтаради, стрессга чидамлиликни оширади.

Мева аллергия чақириши мумкин. Қандли диабет билан оғриган инсонлар учун тавсия этилмайди.