Apple стартапларни сотиб олиш суръатини кескин секинлаштирди, дея таъкидлади Bloomberg. Илгари компания ҳар 3-4 ҳафтада ўртача битта стартап сотиб олган бўлса, сўнгги икки йил ичида Apple’нинг атиги учта транзакцияси қайд этилган.
Компания ўзининг сўнгги молиявий йилида янги харидлар учун атиги 33 миллион доллар, жорий йилда эса 169 миллион доллар сарфлаган.
Таққослаш учун, 2020 йилги ҳисобот йилида Apple худди шу мақсадлар учун 1,5 миллиард доллар, 2018 йилда 721 миллион доллар, 2014 йилда эса 3,8 миллиард доллар сарфлаганди.