Cамарқандда 3 эгизак дунёга келди

0

Жорий йилнинг 25 июль куни  Пастдарғом туманининг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи М.Жонқувватова бирваракайига 3 эгизакларни дунёга келтирди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят адлия  бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи Мансур Ҳасанов Darakchi.uzга маълум қилди.

Уларнинг икки нафари ўғил ва 1 нафари қиз. Эгизакларнинг туғилиши 3 август куни Пастдарғом туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан қайд қилиниб, туғилганлик гувоҳномалари топширилди.

Маълум бўлишича, Ш.Утаев ҳамда М.Жонқувватова 2021 йилда оила қурган. Ота-она фарзандларига Муҳаммадали, Муҳаммаднур ва Солиҳа деб исм қўйишган.

Таъкидланишича эгизакларнинг бири 1 килограмм, 40 см, иккинчиси 1,2 килограмм, 40 см, ва учинчиси 900 грамм, 39 см. вазн билан туғилган.

Оила вакиллари айни пайтда гўдакларнинг аҳволи яхшилигини, она ва болаларга кеча уйига рухсат берилганини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Пастдарғом туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойида  3275 та туғилганлик ҳолати қайд қилинган бўлиб, уларнинг 1673 таси ўғил, 1602 таси эса қиз.