Гулкарамнинг озуқавий қиймати ва унинг фойдали хусусиятларини биласизми?

0

Гулкарамнинг озуқавий қиймати:
калория – 25 ккал;
натрий – 30 мг;
углеводлар – 5 грамм;
клетчатка – 2 грамм;
шакар – 2 грамм;
C витамини – 100 фоиз;
калий – 8 фоиз;
кальций – 2 фоиз;
темир – 2 фоиз.

✅Гулкарамнинг соғлиқ учун фойдалари:
яллиғланиш хавфини камайтиради;
гулкарам таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни сурункали касалликларга олиб келадиган шикастланиш ва оксидловчи стрессдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Саратон хавфини камайтиради:
ҳеч қандай маҳсулот ўсимтанинг олдини олиш ёки ўсиши билан боғланмаган бўлса-да, гулкарам таркибида ҳужайраларнинг анормал ривожланишини тўхтатишга ёрдам берадиган сулфорафан деб аталадиган бирикма мавжуд. Бироқ бу каби сабзавотларни кўп миқдорда истеъмол қилиш барча турдаги сурункали касалликлар хавфини камайтириши мумкин.