Сил касаллигининг юқиш йўллари ва манбаларини биласизми?

0

Инфекциянинг асосий манбаи — 90-95 фоиз ҳолларда сил билан оғриган киши, қорамол эса — қўшимча манба саналади. Бемор хасталикнинг очиқ тури билан оғриганда, яъни сил микобактерияларини ажратганда, хавфли бўлиб қолади. Бунда соғлом кишининг СМБ ажратувчи билан узоқ вақт давомида мулоқотда бўлиши аҳамиятга эга. Бу ҳодиса, кўпинча оилада, хонадонда ёки микобактерияни ажратувчи бемор бўлган жамоада рўй бериши мумкин.

Сил аксарият ҳолларда ҳаво-томчи йўли ва чанг орқали юқади, бунда микобактерия ўпкага нафас йўллари орқали (аэроген йўли 90-95 фоиз ҳолларда) тушади.