Сув ичиш формуласи

0

Соғлом одам учун бир суткалик суюқлик миқдори қуйидагича аниқланади: вазн (килограммларда) 30 га кўпайтирилади ва 1000 га бўлинади.

Масалан, вазни 70 килограмм бўлган одам 70 х 30 : 1000=2,1 литр сув ичиши керак. Бу кунига тахминан 9 стаканга тўғри келади.

Бироқ бу формуланинг муаммоли жиҳати у фақат соғлом кишиларга мўлжалланган. Жисмоний ҳаракатлар, атроф-муҳит шарт-шароитлари (об-ҳаво, намлик) шахсий белгилар, айрим касалликлар бундан мустасно.