«МЮ» футболчилари Роналдуни жамоадан кетишини хоҳлашмоқда

0

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» кийиниш хонасида ўзига бўлган ишончни йўқота бошлади. The Sun нашрининг ёзишича, 37 ёшли ҳужумчининг келажаги борасидаги ноаниқлик жамоадаги вазиятни таранглаштирмоқда. КриРо ҳақидаги доимий миш-мишлар туфайли ўйинчилар диққатларини ишга тўлиқ тўплай олмаяпти.

Манба берган хабарга кўра, бир неча футболчилар мураббийлар штабига Роналдуни жамоада кўришни истамасликларини айтган. Улар португалиялик футболчининг «Манчестер Юнайтед»да ўйнаш мотивациясига шубҳа қилишмоқда.

Криштианунинг ўзи «манкунианликлар» сафини тарк этиб, Чемпионлар лигасига йўл олган жамоага ўтмоқчи. Ҳужумчига «Бавария», «Атлетико» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирилган