Биринчи кунги тест синовлари натижалари эълон қилинди

0

2022 йил 8 август куни олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, 8 август куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билиши мумкин.

Улар:

my.dtm.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда;

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриент ID-рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

абитуриент рухсатномаси қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.