Бугун Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

0

Бугунги йиғилишда Япония ҳукуматининг тўлиқ таркибда истеъфога чиқарилгани эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ».

Хабарда айтилишича, мамлакат бош вазири Фумио Кисида Японияда иқтисодий муаммолар кўпайиб бораётгани сабабли вазирлар маҳкамаси таркибини бутунлай ўзгартиришга қарор қилган.

Қўшимча қилинишича, Ясукадзу Хамада Япониянинг янги мудофаа вазири бўлган. Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси ҳукуматдаги ўз лавозимини сақлаб қолган. Шунингдек, Молия вазири Шунъити Сузуки, Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно ва Иқтисодий тикланиш вазири Даисиро Ямагива ўз лавозимларини сақлаб қолишган.

Тайинловларнинг тўлиқ рўйхатини ҳукумат бош котиби Хироказу Мацуно ўқиб чиққан, у ҳам ўз лавозимини сақлаб қолган.