Илон Маск Tesla акцияларини сотди

0

Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск компаниянинг 7,9 млн дона акциясини жами 6,9 млрд долларга сотди Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Маск 4 август куни Остинда (Техас) бўлиб ўтган Tesla акциядорларининг йиллик йиғилишидан сўнг 5-9 август кунлари акцияларини сотган.

Биржа савдоси бизнесмен Twitter’ни 44 млрд долларга сотиб олиш ва кейинги суд жараёнларидан воз кечганидан бир неча ҳафта ўтиб амалга оширилди. Bloomberg агентлигига кўра, миллиардер шартнома пулини тўлашга мажбур бўлган тақдирда маблағ керак бўлади.

Ижтимоий тармоқдаги аккаунтида Маск фойдаланувчининг агар келишув амалга ошмаса, акцияларни қайтариб сотиб оладими ёки йўқми деган саволига «ҳа» деб жавоб берди.

Сўнгги ўн ой ичида тадбиркор Tesla’нинг қарийб 32 млрд долларлик акцияларини сотган. Сўнгги бор апрель ойида 8,4 млрд долларлик акциялар сотилган.

Энди Маскга тегишли Tesla акциялари миқдори 155 млн донани ташкил этади. NASDAQ биржасида акциялар 2,44 фоизга тушиб, бир акция учун 850 долларга етди.

Ҳозирда Forbes Маскнинг умумий бойлигини 255,1 млрд долларга баҳоламоқда.