Олий суд раиси Козимжон Комилов лавозимидан озод этилгани айтилмоқда

0

Ўзбекистон Олий суди раиси Козим Комилов ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суднинг янги раиси бўлади.

Бугун соат 15:00 га белгиланган Сенат кенгаши йиғилишида Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Козим Комилов икки ой аввал Олий суд раиси лавозимига қайта сайланганди. Муқаддам Олий хўжалик суди раиси бўлган Комилов 2017 йилдан Олий суд раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Бахтиёр Исломов муқаддам Фарғона ва Тошкент вилоятларида судьялик қилган, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган.