Пике «Барселона»да маошсиз ўйнашга рози

0

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Жерар Пике ва клуб президенти Жоан Лапорта ўртасида учрашув бўлиб ўтди ва унда футболчи жамоага имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди.

AS нашрининг ёзишича, футболчи жиддий молиявий имтиёзларга йўл қўйган – Жерар «кўк-анорранглилар» таркибида бир мавсумни маошсиз ўтказишга рози бўлган. Шу билан бирга, Пике қандайдир катта бўлмаган пул ишлаб олади. Бу шахсий муваффақият ва жамоа натижалари учун бонус тўловлари бўлади.

Лапорта бошқа футболчилар Жерардан ўрнак олишларини кутмоқда. Бу каталонияликларга жорий трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ёрдам беради.