Тибетда 2,5 йил ичида биринчи марта COVID-19 қайд этилди

0

Хитойнинг Тибетида 2,5 йил ичида биринчи марта коронавирус инфекцияси аниқланди.

Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, COVID-19 инфекциясининг 22 та ҳолати қайд этилган.

Тибет автоном округида коронавирус инфекциясининг охирги ҳолати 920 кун олдин қайд этилган. Хитойда COVID-19 пандемияси даврида жами 231 665 киши касал бўлиб, уларнинг беш мингдан ортиғи вафот этган.