Бугун айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

0

Кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 31-36° атрофида бўлади.

Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Наманган ва Фарғона ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.