Disney обуначилар сони бўйича Netflix’дан ўзиб кетди

0

Дисней обуначилар сони бўйича ўзининг асосий рақобатчиси Netflix’ни ортда қолдириб, стримингли транслятсия бўйича яққол етакчига айланди.

 

Ўзининг чораклик даромадлари тўғрисидаги ҳисоботи олдидан “The Walt Disney Company” Disney+ strimingi сервисига 14,4 миллион обуначи қўшилгани ва бутун дунё бўйлаб хизматдан фойдаланувчиларнинг умумий сони 152 миллиондан ошганини эълон қилди.

 

Агар Диснейнинг қолган стриминг хизматларини, жумладан Hulu ва Star’ни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, компания обуначилар сони бўйича Netflix’дан ўзиб кетди. Энди Диснейнинг барча платформаларида 221 миллиондан ортиқ обуначи бор. Netflix’нинг сўнгги чораклик ҳисоботида компания 220,7 глобал обуначи қақида хабар берди.

 

Ушбу янги маълумотлар Диснейнинг глобал оқим бозорига қанчалик таъсир ўтказа олганидан далолат беради.