Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида «Cobalt» бутунлай ёниб кетди (фото)

0

Жиззах шаҳрининг «Олмазор» маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.


Маълум қилинишича, 10 август куни соат 22:00 ларда 4Р-38 автомобиль йўлининг 19-километрида Шароф Рашидов туманида яшовчи «Nexia» ҳайдовчиси чорраҳадан чапга бурлиб олаётган «Cobalt»нинг орқа томонидан келиб урган.


Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомобилида ёнғин келиб чиққан ва машина тўлиқ ёниб кетган.


Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.