Актриса Раъно Шодиева Instagram саҳифасида кўзларида ёш билан мухлисларига янгиликни эълон қилди.
У набирали бўлганини эълон қилган. Унинг ўғли Диёр ва келини Анастасия 11 август куни ўғил фарзандли бўлган. Актриса бу хабарни эшитиб, жуда хурсанд бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаётидаги энг бахтли кунларидан бири. Шунингдек, Раъно Шодиева унга набира совға қилгани учун фарзандларига раҳмат айтган.
«Бугун энг бахтли кунларимдан бири бўлди. Сизлар билан бўлишгим келди. Худога шукур мени шу кунга етказди. Мен буви бўлдим. Табрикласангиз бўлади. Раҳмат болаларим, менга ўғил набира совға қилганингиз учун», — дейди актриса.