Россияда ўзбекистонлик эркак 13 ёшли қизга жинсий бузуқлик қилишда айбланди

0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 58 ёшли эркак 13 ёшли қизга жинсий бузуқлик қилганликда айбланди. Бу ҳақда «Piter.tv» хабар берди.

Ҳолат юзасидан полицияга қизнинг онаси мурожаат қилган. У ўзбекистонлик қўшниси 2022 йилнинг май ойидан ҳозиргача қизига жинсий тажовуз қилиб келганини айтган.

Полиция гумонланувчини қўлга олган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.