Ўзбек ҳайдовчилари учун Туркманистонга кириш визаси бекор қилиниши мумкин

0

Транспорт масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашувида томонлар Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Уммон транспорт коридорининг барча иштирокчилари билан ишларни фаоллаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Замон интернет нашри ёзмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон томони ўзбек ҳайдовчилари учун Туркманистонга кириш визасини бериш талабларини соддалаштириш ва муддатларини қисқартиришни сўради.

Бундан ташқари, темир йўл инфратузилмасини янада модернизация қилиш, юк ташувларида транспорт харажатларини камайтириш мақсадида чегирмалар тақдим этишга келишиб олди.