Буюк Британия иқтисодиёти яқин орада таназзулга юз тутади — The Telegraph

0
UK, Stock Market Data, Stock Market Crash, Stock Market and Exchange, Moving Down

Украина можароси ва энергетика инқирозининг оқибатлари тез орада Буюк Британия иқтисодиётини йўқ қилади. Бу ҳақда The Telegraph эксперти Бен Рай ўз мақоласида ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, замонавий Британияда “ҳеч нарса ишламайди ва ҳамма нарса қиммат” бўлса, мамлакат фуқаролари “муаммоларининг сабаблари ҳақида баҳслашиш билан банд бўлиб, ҳеч қандай ечим топмайди”. Муаллифнинг таъкидлашича, ўртача уй хўжалиги учун электр энергиясининг нархи ошишини «инглизлар даҳшат билан кузатмоқда».

У мисол сифатида Cornwall Insight консалтинг фирмасининг прогнозларини келтирди, унда коммуналь тўловлар октябрь ойида 1971 фунтдан 3581 фунтга ва январда 4266 фунтга кўтарилади. Бу Британиядаги ўртача оила даромадининг 14 фоизини ташкил этади.

Аввалроқ Англия банки инфляция прогнозлари фонида фоиз ставкаларини 0,5 фоиз пунктга кўтариб, 1,75 фоизга етказгани маълум қилган эди. Financial Times’да қайд этилишича, бу сўнгги 27 йилдаги энг катта ўсишдир. Прогнозга кўра, газ нархи ошиши сабабли инфляция йил охиригача 13 фоизга етиши мумкин.