Central Park’дан учиб чиққан оққушни сўйиб еган эркак жаримага тортилди

0

Тошкентда Central Park’дан учиб чиққан оққушни сўйиб еган эркак жаримага тортилди.

Қушни эркакнинг уйида 13 яшар ўғил сўйган. Уларнинг таъкидлашича, оққушни оқ ғоз деб ўйлашган.

«Меҳр ва оқибат» вакиллари, боғ ходимлари ва Мирзо Улуғбек тумани профилактика инспектори 6 август куни эркак ва унинг 13 ёшли ўғли билан учрашган.

Эркакнинг сўзларига кўра, улар оққушни оқ ғоз деб ўйлашиб, уни овқатлантирмоқчи бўлишган, лекин у овқатдан бош тортган.

Айбдор якунда 1,8 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.