Фарғонада Ўмон Султонлиги олийгоҳи очилади

0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўмон Султонлигининг Atyab International Services компанияси муассислигида Қўқон озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги Халқаро институти очилади.

Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, институтда 2023/2024 ўқув йилидан қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ташкил этилади.

Бакалавр таълим йўналиши ва квота:

– Озиқ-овқат технологияси B.tech. (Food technology) – 40;

– Метрология, стандартлаштириш ва махсулот сифати менежменти – 25.

Магистратура мутахассислиги ва квота:

– Озиқ-овқат технологияси М.tech. (Food technology) – 15.

Олийгоҳга Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Мовароуннаҳр кўчаси 92-уйда жойлашган Қўқон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар техникумининг бино ва иншоотлари ҳамда унга туташ ҳудуд оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул фойдаланиш учун берилади.