Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш шартларини бажармади — Туркия ташқи ишлар вазири

0

Швеция ва Финляндия Туркиянинг НАТОга аъзо бўлиш учун маъқуллаган шартларни бажармаяпти. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли маълум қилди, дея хабар беради “Интерфакс”.
Унинг сўзларига кўра, ҳар икки давлат ҳам “Туркия билан келишувлар бўйича аниқ қадамлар қўйганича йўқ”. У, шунингдек, 26 август куни Анқара-Хелсинки-Стокголм НАТОнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Жо Байден Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги протоколларни имзолади. Шунингдек, у алянснинг бошқа мамлакатларини икки давлатнинг ташкилотга киришини имкон қадар тезроқ маъқуллашга чақирди.