Коня-2021: Баландликка сакрашда Ўзбекистон атлетикачилари тенгсиз!

0

Куни кеча ўзбек енгил атлетикачилари орасида биринчи бўлиб “Бриллиант лига”да муваффақиятга эришган Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Сафина Садуллаева яна бир ғалабани қўлга киритди.

Баландликка сакраш дастурида 1,97 метр натижа қайд этган Сафина олтин медалга сазовор бўлди. Бу билан атлетикачи ўзининг шахсий натижасини яхшилади.