«Magic City»да икки суратчи жанжал туфайли бир-бирини пичоқлади

0

Тошкентдаги Magic City боғида икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз бериб, бири иккинчисини пичоқлади.

Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, фаолият юритаётган фотосуратчилар ўртасидаги жанжал 6 август куни кечқурун юз берган. Жанжал вақтида 20 ёшли фотосуратчи Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ.К. га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

У воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Қайд этилишича, жароҳатланган фуқаро Ҳ.К. га тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик) ва 194- (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазоланган.