Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Фарруҳ Раҳимжонович Далимов вазирликнинг Ички аудит хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фарруҳ Далимов 1976-йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2005-йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

Шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.