Президент металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан танишди

0

Шавкат Мирзиёев у ерда навли прокат мажмуаси билан қизиқди.

Аввало, термо-мустаҳкамлаш жараёнида кимёвий моддалар тежалгани ҳисобига арматура таннархи камайган. Йилига 300 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳати, бу арматура халқаро DIN стандарти сертификатини қўлга киритган. Энди ушбу маҳсулотни Европага экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент комбинатдаги яна бир муҳим лойиҳа – Қуюв прокат мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди.

672 миллион евролик ушбу лойиҳа натижасида йилига 1 миллион тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошади.