Роналду «Ювентус»га қайтадими?

0

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналдуни «Ювентус»га таклиф қилди.

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Адрьен Рабьонинг трансфери устида ишлаётган «Манчестер Юнайтед» вакиллари 37 ёшли португалияликнинг хизматларини Туринга таклиф қилишди, дейди RaiSport журналисти Паоло Паганини.

«Ювентус» рад жавобини берди, аммо клуб Криштиану манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендешдан кўплаб қўнғироқларни қабул қилишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилдан 2021 йилгача «Ювентус»да ўйнаган, ўтган ёзда у «Манчестер Юнайтед»га қайтган эди.