Тошкентда паркдан «қочган» оққушни бир эркак сўйиб, оиласига едирди

0

Тошкентда эркак «Central Park»дан учиб чиққан оққушни тутиб, уйига олиб бориб, оила даврасида ейишди. Бу ҳақда “Меҳр ва оқибат” жамияти хабар берди.

Маълум қилинишича, истироҳат боғидаги оққуш тўсиқ устидан учиб ўтиб, ташқаридаги йўлакка тушган. У ерда фуқаро Н. уни ушлаб, уйига олиб кетган.

Аниқланишича, унинг 13 ёшли ўғли оққушнинг бошини кесиб ташлаган. Кейинроқ оила қушни еб қўйган.

“Меҳр ва Оқибат” вакиллари, боғ ходимлари ва Мирзо Улуғбек тумани профилактика инспектори эркак ва унинг 13 ёшли ўғли билан учрашган.

Отанинг сўзларига кўра, улар қушни оқ ғоз деб ўйлашган, уни овқатлантирмоқчи бўлишган, лекин у овқатдан бош тортган.

Фуқаро Н. нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жаримага тортилган.