Эрон Россия билан биргаликда Хайямга ўхшаш учта янги сунъий йўлдош қурмоқчи

0

Ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Иса Зарепуранинг сўзларига кўра, лойиҳа Эрон космик агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, бироқ қурилиш Россия ҳудудида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни Россиянинг “Союз-2.1б” ракетаси ёрдамида орбитага муваффақиятли чиқарилган “Хайям” кемаси илмий тадқиқотлар, сунъий йўлдошлараро алоқа каналлари технологияларини синовдан ўтказиш, Ерни масофадан туриб зондлаш ва мониторинг қилиш учун мўлжалланган.