Жаҳон чемпионати-2022 бир кун олдин бошланади

0

Жаҳон чемпионатининг илк ўйини 21 ноябрдан 20 ноябрга кўчирилади. Бу ҳақда FIFA хабар тарқатди.

Жаҳон чемпионатининг бошланиши бир кун олдин ўтказилиши Қатарга биринчи ўйинда Эквадор билан ўйнашга ва биринчи ўйинда мезбон мамлакат анъанасини давом эттиришга имкон беради.