Konya 2021: Ўзбек оғир атлетикачилари 4 медалга сазовор бўлишди

0

Оғир атлетика баҳсларида эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги беллашувлар Ўзбекистон учун омадли якунланди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.

Қайд этилишича, дастур якунида Адҳамжон Эргашев даст кўтариш ва икки кураш дастурида олтин, силтаб кўтариш машқида кумуш медалга сазовор бўлган. Шунингдек, Достон Ёқубов умумий ҳисобда кумуш медалга муаллифлик қилгани айтилади.

Олтин — Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 314 (141+173) кг;
Кумуш — Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 305 (134+171) кг;
Бронза — Юсуф Генч (Туркия) – 305 (131+174) кг.

Айни дамда берилган хабарга кўра, шунингдек, таэквондочи Феруза Содиқова ҳам 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.