Россияда YouTube’ни блоклаш ҳозирча режалаштирилмаган

0

YouTube’ни блоклаш ҳозирча режалаштирилмаган, бироқ платформа бунга лойиқ, деди Давлат Думаси ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари ўринбосари Антон Горелкин.

«Бугунги кунда [YouTube] платформа Россия қонунларига кўра блокланиши керак, чунки улар бизнинг фуқароларимизга қарши ахборот урушида қатнашмоқда. Лекин, менинг маълумотларимга кўра, YouTube’ни блоклаш ҳозирча режалаштирилмаган», — маълум қилди Горелкин.