Дунёда биринчи 200 мегапиксел камерали смартфон ишлаб чиқилди

0

«Lenovo» компаниясига тегишли «Moto» бренди 200 мегапикселли асосий камерага эга дунёдаги биринчи смартфонни тақдим этди. Бу ҳақда «Gadget Tendency» хабар берди.

Смартфон юқори мегапикселга эгалигига қарамай, мақул нархи билан ҳам ажралиб туради. Moto X30 Pro 2×2 ёки 4×4 форматдаги пикселларни бирлаштириб, кам ёруғликда суратга олишни яхшилаш учун ChameleonCell 1/1.22 дюймли ва матрицали Samsug HP1 сенсорига эга бўлган.

«Унга 50 мегапикселли кенг бурчакли объектив ва икки карра оптик зумли 12 мегапикселли телефото линзалари ‘ёрдам’ беради. Олд камеранинг ўлчами 60 мегапикселни ташкил қилади. Бундан ташқари, 8К да суратга олиш имконияти ҳам мавжуд», дейилади хабарда.

Телефонда Qualcomm’нинг Snapdragon 8+ Gen 1 флагман чипи ва 125 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган 4610 миллиампер соат батарея мавжуд. Эгри OLED экрани 6,67 дюймли FHD+ кенглиги, 144 Гц янгиланиш тезлиги ва HDR10+ қўллаб-қувватлашига эга.

Бошқа афзал функияларга NFC, экран остидаги бармоқ излари сканери ва Dolby Atmos’га эга стереодинамиклар киради. АҚШда Moto X30 Proнинг 8+128 гигабайтлик асосий версияси 520 доллар, 12+512 гигабайтлик топ-энд версияси эса 640 доллар туради.