Қашқадарёда телефондан фойдаланиб қўлга тушган абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

0

Ижтимоий тармоқларда навбатдаги тест материаллари тарқалди. Ҳолатга ДТМ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, физика ва математика фанларидан тест топшириқлари акс этган 6410554 рақамли тест топшириқлари китоби 12 август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли.

Мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилди.