Танамизда қандай ,,Огоҳлантирувчиʼʼ белгилар мавжуд?

0

Тери ва тирноқлардаги “огоҳлантирувчи” ўзгаришлар, қолаверса, танада намоён бўладиган турли шишлар касалликлардан далолат беради.

Масалан, иссиқ шароитда теридаги кўкаришлар қон таркибида кислород етишмайотганидан далолат бўлиши мумкин.

Терида кўк ёки бинафшаранг “тўр” лар пайдо бўлиши эса кичик артерияларда тиқинлар юзага келганини тасдиқлайди.

Бу — тўқималар ва тана аъзоларнинг ички шикастланишига сабаб бўлади.

Бироқ, тўрсимон нақшлар баъзи дори-дармонларга реакция сифатида ҳам ҳосил бўлади.

Оёқларда пайдо бўладиган шишлар эса юрак фаолиятида бузилишлар кузатилаётганини англатади.

Оёқларда суюқлик тўпланиши ҳам жиддий юрак хасталиклари ҳақида “сигнал” беради.