“Ўзавтосаноат” номидан танлов ўтказаётган сохта аккаунт пайдо бўлди. Расмийлар фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

0

Ижтимоий тармоқларда ўзини “Ўзавтосаноат” АЖ деб кўрсатаётган ва компания номидан танлов ўтказаётган сохта аккаунт пайдо бўлган. «UzAuto Motors» фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

«Сиздан бундай сохта акция ва танловларда иштирок этмаслигингизни, ушбу профилнинг найрангига ишонмаслигингизни сўраймиз», – дейилади расмий хабарда.

Маълумот учун:

https://www.facebook.com/UzAuto – КОМПАНИЯНИНГ РАСМИЙ САҲИФАСИ

https://www.facebook.com/UzAuto.official – ФЕЙК АККАУНТ