2022 йилда Россияда ғалла ҳосили рекорд даражада бўлади

0

Қишлоқ хўжалиги бозорини ўрганиш институти прогнозига кўра, 2022 йилда Россияда ғалла ҳосили рекорд даражада бўлади ва тахминан 145 миллион тоннани ташкил қилади. Бу ҳақда институт директори Дмитрий Рилко ТАСС билан суҳбатда айтиб ўтди.
Қайд этилишича, 2021 йил учун ғалла ҳосили 121,3 миллион тоннани ташкил этган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу йилги буғдой ҳосили 95 миллион тоннага етиши кутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 19 миллион тоннага кўпдир (у пайтда 76 миллион тонна буғдой йиғиб олинган).

Ўрим-йиғим учун юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида гапирар экан, Россия иқтисодиёт университети Марказий Россия ва Волга бўйи ҳудудларида об-ҳавонинг ёмонлашиши туфайли йиғим-терим юзага кечроқ бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг тадбиркорлик ва логистика кафедраси мудири Дмитрий Завялов кузда бир қатор товарлар нархи ошиши ҳақида огоҳлантирди: унинг сўзларига кўра, сут маҳсулотлари, тухум, колбаса, Сабзавотлар эса доимгидек қимматлашади. Бундан ташқари, балиқ маҳсулотлари  нархи бироз ортиб бормоқда, аммо нархларнинг асосий ўсиши йил охирида содир бўлади. Шунингдек, кузда парранда гўшти қимматлашади. Мевалар майдан июнгача кўтарилади, августда арзонлашади, сентябрда эса уларнинг нархи яна кўтарила бошлайди.