Афғонистоннинг собиқ президенти бир йил аввал мамлакатни тарк этгани ҳақида гапирди

0

Ашраф Ғани CNN телеканалига берган интервюсида, мамлакатдан чиқиб кетиш орқали, Толибонни давлат раҳбарини такроран хўрлаш имконидан маҳрум қилганини айтди (1996 йилда Толибон аъзолари Муҳаммад Нажибуллони қийноққа солиб, осишган).

Шунингдек, собиқ Афғонистон раҳбари самолётга ўзини ҳимоя қиладиган ҳеч ким қолмаганини ҳам билдирди. «Президент қўриқчилари формасини фуқаролик кийимига алмаштириб, қочиб кетди. Мен раҳбариятнинг охиргиси бўлиб, мамлакатни тарк этдим – ҳатто Мудофаа вазири мендан ҳам олдинроқ қочиб кетди», — деди Ашраф Ғани .