Амир Темур ҳақида мултфилм ишлаб чиқарилади

0

Ўзбекистонда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази йирик лойиҳа – “Ренессанс” устида иш олиб бормоқда. Лойиҳада биринчи ва иккинчи ренессанс давридаги аждодларимиз ҳақида 30 та аниматсион филм ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Айни дамда ижодий гуруҳ Амир Темур сиймосига бағишланган аниматсион филм устида қизғин иш олиб бормоқда.

Жамоага режиссёр Одил Маҳамадов раҳбарлик қилмоқда. Аниматорлар Зебо Саидазимова, Санобар Эркинова, Фирдавс Нўмонов, Моҳира Мирзаева. Ссенарий муаллифи – Тўлқин Ҳайит, постановкачи рассом – Дониёр Абдувоситов.