Бугун Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида “АрМИ-2022” ўйинлари старт олади

0

Бу ерда очилишдан олдин ҳам кўриш керак бўлган нарса бор. Масалан, дала ваннаси. Уни ўзбекистонлик ҳарбийлар қурган, деб хабар беради Sputnik мухбири.

У жиҳозланган контейнердаги 8 та душ кабинасидан иборат. Сув ҳажми 1500 литрни ташкил қилади. Ўтказиш қобилияти – соатига 60 киши.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда армия ўйинлари доирасида илк бор бешта мусобақа ўтказилади: “дала ошхонаси”, “моҳир қуролсоз”, “хавфсиз муҳит”, “йўл патрули” ва “ҳақиқий дўст”.