Сифатли музқаймоқ танлашда нималарга эътибор бериш керак?

0

Ёғ миқдори
Келинг, гапни парҳезбоп музқаймоқ мавжуд эмаслигидан бошлайлик. Ушбу десертнинг асосий таркибий қисмини сут, қаймоқ, сариёғ ташкил қилади. Аммо табиий музқаймоқларнинг ҳар хил турлари ёғ миқдори даражасига қараб фарқ қилади.

7,5 фоизгача ёғ — сутли музқаймоқ;

8 дан 11,5 фоизгача — қаймоқли музқаймоқ;

Ранг
Сотиб олаётганда, иложи бўлса, музқаймоқ рангига эътибор беринг. Масса бир хил рангда бўлиши керак. Музқаймоқ қанча сариқ бўлса, шунчалик ёғли бўлади. Баъзи турдаги ширинликларга озиқ-овқат бўёқлари қўшилади. Кўпинча бу бўёқлар табиий усулда тайёрланади.

Аммо синтетик бўёқлардан ҳам фойдаланиш мумкин, улар билан эҳтиёт бўлиш керак, чунки улардан баъзилари болалар учун тавсия этилмайди.