Тест синовларининг олтинчи кун натижалари чиқди

0

Кеча, 13 август куни бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди, дея хабар бермоқда ДТМ.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

my.dtm.uz сайтининг “Natijani olish” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot

@e_dtm_mandat1bot

@e_dtm_mandat2bot

@e_dtm_mandat3bot

@e_dtm_mandat4bot

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.