Ўзбекистонлик қиличбоз Туркияда бўлиб ўтаётган мусобақа чемпионига айланди

0

Ислом бирдамлик ўйинлари финал баҳсида Муҳаммад Юсуф Асранов мезбон давлат вакилини мағлуб этиб, мусобақа чемпиони бўлди. Ҳисоб 15:9.

Ярим финалда мағлуб бўлган ўзбекистонлик қиличбозлардан Иляс Молина ва Дониёр Саъдуллаев бронза медалини қўлга киритди.

Конье шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон вакиллари 27 та олтин, 24 та кумуш ва 35 та бронзага эга чиқиб, умумий ҳисобда 86 та медаль билан 56 давлат орасида 3-ўринда бормоқда.