Йил бошидан буён қанча ўзбекистонлик хорижда дам олиб қайтгани маълум бўлди

0

2022 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг қарийб 3,3 млн нафари турли мақсадларда хорижга сафар қилган.

Жумладан, сафар мақсадларига қараб:

қариндошларни йўқлаш – 2,7 млн. киши
дам олиш – 435,6 минг киши
ўқиш мақсадида – 112,1 минг киши
даволаниш – 34,9 минг киши
хизмат юзасидан – 9,2 минг киши.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан.

Шунингдек, 6 ойда 137,1 минг хорижликлар  дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келган.