Ёзда Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 2 баравар ошди

0

Бундан Aviasales. uz тадқиқоти маълумотлари дарак бермоқда.

Мамлакатга асосан Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларус ва АҚШдан меҳмонлар келмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, ўтган ёзга нисбатан россияликлар ўртасида чипталарга бўлган талаб 141 %га, кореяликлар орасида 180 %га, турклар орасида эса 144 %га ошди.

Кузда Ўзбекистонга келувчилар сони янада ортиши кутилмоқда. Кузги саёҳатга қизиқиш бўйича етакчи давлатлар қаторига Россия, Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Беларус, Германия ва Исроил киради.