Акбар Жўраев мутлақ чемпион бўлди

0

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси берган маълумотга кўра, оғир атлетикачи Акбар Жўраев ҳам мутлақ чемпион бўлди.

+109кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жўраев даст кўтаришда 200кг билан рекорди ўрнатган ва олтин медал соҳиби бўлган.

«Силтаб кўтариш машқида ҳам Акбар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учала уринишидан унумли фойдаланди (23, 242, 246). Янги рекорд ва иккинчи олтин медалини ютди»,-дейилади хабарда.

Икки кураш натижаси (446кг) билан у мутлақ чемпионликни қўлга киритиш баробарида делегация учун муҳим 3 та олтин медални ҳам тақдим қилган.

Кеча, шунингдек, 4 нафар ўзбек дзюдочилари ҳам рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Хусусан, -57 кг вазн тоифасида қатнашган қорақалпоғистонлик дзюдочи финалда жазоирлик Ямина Халатани иппон билан мағлубиятга учратди.

minsport.uz