Бақлажоннинг фойдали хусусиятларини биласизми?

0

Бақлажонни доимий тарзда истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларининг олдини олиб, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қондаги холестерин миқдорини камайтиради,остеохондроз ва остеопорозга қарши иммунитет ҳосил қилади, энг муҳими саратон ҳужайралари фаолиятини блоклаб туради.

Бақлажоннинг сиёҳранг ялтироқ пўстида асаб толаларини асровчи ва саратонга қарши курашувчи кучли антиоксидант-назумин моддаси мавжуд.

Кимларга мумкин эмас?

Қовурилган бақлажонлар организмга ҳеч қандай фойда келтирмайди, чунки унинг таркибидаги фойдали клетчаткалар қовурилиш жараёнида йўқ бўлиб кетади.
Музлаткичда узоқ муддат қолиб кетган бақлажонларни ташлаб юборинг. Уларда заҳарли соланин моддаси йиғилади. Бақлажонни қандай усулда пиширмоқчи бўлсангиз ҳам ярим соат тузли сувда турсин, шунда таркибидаги зарарли моддалар хавф солмайди.